Матбуот маркази
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатлар фонди норматив хужжатлар билан тўлдирилди
14.01.2012
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
ИКН 18:2011/ЎзААА Сотали мобил алоқа тармоқларини қуриш ва модернизациялаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш таркиби, тартиби (ЎзАААнинг 2011 йил 1 декабрдаги 366-сон буйруғи)
Ушбу идоравий қурилиш нормалари бўлимларнинг таркиби ва мазмунига қўйиладиган умумий талабларни, сотали мобил алоқа тармоқларини қуриш ва/ёки модернизациялаш учун лойиҳа ҳужжатларини бажариш ва расмийлаштиришнинг умумий қоидаларини белгилаб беради.
Ушбу идоравий қурилиш нормалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган тегишли лицензиялар асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчи юридик шахслар қўллаши учун мўлжалланган.
O‘z DSt 1118:2006га 1-сон ўзгартиш Ҳисоблаш техникаси воситалари. Клавиатуралар. Клавишлар ва кирилл алифбосига асосланган ўзбек тили белгиларининг жойлашуви (Ўзстандарт агентлигининг 2011 йил 21 ноябрдаги 05-353-сон қарори, ЎзАААнинг 2011 йил 5 декабрдаги 369-сон буйруғи)
RH 45-201:2011 Ҳисоблаш техникаси воситаларини ўрнатиш учун бинолар ва иншоотларга қўйиладиган техник талаблар (ЎзАААнинг 2011 йил 9 декабрдаги 378-сон буйруғи)
Ушбу раҳбарий ҳужжат ҳисоблаш техникаси воситаларини ўрнатиш учун сервер бинолари ва иншоотлари хоналарига қўйиладиган техник талабларни тартибга солади ва компьютер ҳамда телекоммуникация ускунаси ишлашининг талаб этилган барқарорлигини таъминлашга ягона ёндашувни амалга ошириш учун мўлжалланган.
Ушбу раҳбарий ҳужжат ҳисоблаш техникаси воситалари негизида ахборот тизимларини қуришга лойиҳа хужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этувчи алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг барча хўжалик юритувчи субъектлари томонидан қўлланилиши учун мўлжалланган.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатлар фондига ETSI «Documentation Service. (EDS)» (2011 йил 4-чораги) диск қабул қилинди.


