Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«UNICON.UZ» ДУК Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

29.12.2011

2011 йилнинг 23 декабрида «UNICON.UZ» ДУК Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
 
«UNICON.UZ» ДУк Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  • 2012 йил учун бизнес-режа – маърузачи – Х. Сайдивалиев
  • «Юқори бардошлиликка эга аппарат криптографик модулни ишлаб чиқиш» НИОКР натижалари бўйича ҳисобот – маърузачи – О. Расулов
  • “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида техник тартибга солиш услубий асосларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш» ИТИ бўйича ҳисобот – маърузачи – Е. Синяшина
  • “Шахсий компьютер асосида электр сигналларни ўлчаш ва қайд қилиш асбобини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш» ИТИ бўйича ҳисобот – маърузачи –Г. Цой
  • Бошқа масалалар.


Биринчи маъруза доирасида, Х. Сайдивалиев 2012 йил учун бизнес-режаларнинг асосий прогнозлари ва хусусиятлари тўғрисида қисқа гапириб берди. Шунга кўра, 2012 йилда моддий-техник базани кучайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш кўзда тутилган.
 
Қолган масалалар «UNICON.UZ» ДУК жамоасининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларига бағишланган.
 
Иккинчи маъруза давомида «Юқори бардошлиликка эга аппарат криптографик модулни ишлаб чиқиш» НИОКР натижалари тўғрисида гапирилди. О.Расулов ушбу илмий иш натижаларидан электрон ҳужжат айланиши тизимларида ва электрон пул тўловлари тизимларида электрон рақамли имзони аутентификация қилиш ва шакллантириш учун фойдаланилишини қайд этди. 
 
Учинчи маъруза давомида “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида техник тартибга солиш услубий асосларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш» ИТИ натижалари буюртмачилар билан келишилган ва улар томонидан маъқулланганлиги қайд этилди. Бу ўтказилган таҳлилларни ҳисобга олган ҳолда техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича ишни давом эттириш имконини беради.
 
“Шахсий компьютер асосида электр сигналларни ўлчаш ва қайд қилиш асбобини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш» илмий-тадқиқот иши натижалари бўйича Юқори аттестация комиссиясининг илмий журналларида 4 та мақола нашр қилинди, дастурий маҳсулотлар учун 8 та муаллифлик гувоҳномалари олинди. Бундан ташқари, ишланмалар IV Инновацион ғоялар ярмаркасида намойиш этилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шуни қайд этиш керакки, бундай ечим ўлчаш ишларини янада тезроқ ўтказиш имконини беради, сабаби бундай тарзда конструкция қилинган асбоблар қўлланишда нисбатан мобил ва соддадир. 
 
Йиғилиш сўнггида Илмий кенгаш аъзолари йиғилишда муҳокама қилинган барча масалаларни маъқулладилар. Кейинги йиғилиш 2012 йилнинг бошида бўлиб ўтади.