Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Йил якунлари муҳокама қилинди

11.01.2012

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар Комплексининг 201 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва 2012 йилдаги вазифалар якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда комплекс таркибига кирадиган вазирликлар ва идоралар томонидан 2011 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши, хусусан,  2011 йил учун белгиланган кўрсаткичларни бажариш масалалари, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш лойиҳаларини, инновацион ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар ассортиментини, экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар номрўйхатини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
 
2010 йилнинг 12 ноябрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-йиллигига бағишланган йиғилишда сўзлаган маърузаларида белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
 
2011 йилда бутун комплекс бўйича 2 триллион 937 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди. 2010 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръатлари 122, 4 фоизни ташкил этди. Аҳолига 1 триллион 614 млрд. (120, 5 фоиз) сўмлик пулли хизматлар кўрсатилди. Инвестицион дастурга киритилган лойиҳалар бўйича 315, 5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди ёки режа 214 фоизга бажарилди. Экспорт прогноз кўрсаткичлари 162,6 фоизни ташкил этди.
 
Йиғилишда комплекс таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар томонидан амалга ошириладиган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  йили” Давлат дастури бажарилишини таъминлаш бўйича ишлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига расмий веб-сайтлар орқали ахборот ва интерактив хизматлар кўрсатилишини кенгайтириш бўйича ишлар батафсил таҳлил қилинди.
 
Болалар спорти объектлари, сузиш бассейнлари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастурларнинг бажарилиши, спорт объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқув адабиётлари ва дарсликлари билан таъминланишини янада яхшилаш, касб-ҳунар коллежлари 3-курс ўқувчиларининг муайян иш жойларида ишлаб чиқариш амалиёти ўтишларини ташкил қилиш, ушбу йўналишда таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш масалаларининг бажарилиши батафсил муҳокама қилинди.
 
Комплекс йиғилишида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органларида ахборот-коммуникация технологиялари жорий ҳолати, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий тиббиёт ҳозирги ҳолати ва унинг истиқболли вазифалари, педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларининг фаолиятини янада яхшилаш масалалари кўриб чиқилди.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган устувор вазифаларнинг комплекс таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар томонидан сўзсиз бажариш бўйича қўшимча чоралар белгиланди, тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
Манба: www.uza.uz