Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ЎзАААда «HCL Technologies Ltd.» компаниясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

09.01.2012

2011 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи давомида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ҳиндистон Республикасининг Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида Ўзаро ҳамжиҳатлик меморандуми имзоланди, бу меморандум ушбу соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади.
 
Меморандумни амалга ошириш доирасида 2011 йилнинг октябрида томонлар Биргаликдаги ҳаракатлар режасини мизоладилар, унинг асосий йўналиши бўлиб, Ҳиндистоннинг етакчи компанияларини жалб қилган ҳолда дастурий маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш ҳисобланади.
 
Шу мақсадда Бош вице-призидент Раджив Соди бошчилигида «HCL Technologies Ltd.» (Ҳиндистон) компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. Ташриф давомида 2012 йилнинг 9 январида ЎзАААда ҳиндистонлик вакиллар билан учрашув бўлиб ўтди.
«HCL Technologies Ltd.» компанияси Ҳиндистондаги тўртта АТ-компанияларидан бири бўлиб ҳисобланадиган «HCL» компаниялари гуруҳига киради. 1976 йилда ташкил этилган «HCL»компанияси  ҳозирги вақтда дунёнинг 31 та мамлакатида операцияларни амалга оширади. Компания даромадининг умумий ҳажми 2011 йилнинг август ойига 6 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Компанияда 85 минг киши ишлайди.
 
Ўчрашув давомида томонлар давтурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича ўзаро манфаатли бўлган ҳамкорликни ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Иқтисодиётнинг реал секторида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлий йўналишлари, дастурий маҳсулотларнинг кейинги экспорт қилинишини ташкил қилган ҳолда, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда илғор ҳинд технологиялари ва инновацияларини жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.
 
Ташриф доирасида икки кун давомида бир қатор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари, шунингдек  «Ўзбектелеком» АК, «UZINFOCOM» Маркази ва IT-Уюшмаларда учрашувлар кўзда тутилган.
 
ЎзААА