Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Марказ тўғрисида

Марказ тўғрисида

Тармоқни ривожлантиришнинг илмий асосланган сиёсатини ўтказиш, алоқа соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш, ускунанинг телекоммуникация тармоқларида қўлланадиган стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш каби йўналишларини ривожлантириш, янги техника ва технологияларнинг жорий этилишини илмий-техник қўллаб-қувватлаш мақсадида 1992 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг Алоқа вазирлиги томонидан алоқа соҳасидаги Илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.

Бугунги кунга келиб, «UNICON.UZ» - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонаси – 35 та таркибий бўлинмалардан иборат ҳамда фаолиятнинг алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси учун устувор бўлган ҳар хил турлари билан шуғулланадиган йирик илмий-тадқиқот ташкилоти ҳисобланади.

Марказнинг асосий вазифалари:
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг замонавий норматив-ҳуқуқий базасини яратиш;
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;
- янги технологияларни жорий этиш.

Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотларни ўтказиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- янги авлод телекоммуникация тармоқларини, янги ахборот технологиялари ва хизматларини жорий қилиш;
- телекоммуникация тармоқларини бошқариш, тармоқлараро уланишлар ва турли хилдаги телекоммуникация хизматлари трафигини ўтказиш;
- почта алоқаси;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси;
- стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш;
- маркетинг тадқиқотлари ва тариф сиёсати;
- ахборот хавфсизлиги, криптография;
- радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение, электромагнит мослашув, симсиз алоқа технологияларини жорий қилиш;
- сифат менежменти тизимларини жорий қилиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги атамаларни давлат тилида ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги тадқиқотлар ва б.

Шу билан бирга, «UNICON.UZ» - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонасида қуйидагилар амалга оширилади:
- алоқа ва ахборотлаштириш техник воситаларини стандартлаштириш;
- телекоммуникация техник воситаларини сертификатлаштириш;
- алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги метрологик таъминот ва ўлчашлар бирлигини таъминлаш:
- алоқа объектларининг давлат кадастрини юритиш;
- стандартлар, ахборотни муҳофаза қилиш протоколлари ва воситаларини ишлаб чиқиш;
- электромагнит мослашув таҳлили;
- лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш;
- маркетинг тадқиқотлари ва консультацияларини ўтказиш;
- Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази фаолиятини амалга ошириш;
- дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш;
- ахборот-таҳлилий ва ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва б.